Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади
Фото: Транспорт вазирлиги
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент ва Самарқандни боғлаш учун 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича:
Самарқанд — Тошкент:
- Соат 10:55 — 13:15;
Тошкент — Самарқанд:
- Соат 13:56 — 16:14.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг