Хоразмлик дзюдочи қизга уй совға қилинди

19:12 13 Август 2019 Жамият
969 0

Яқинда Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган тантанали маросимда ҳам ана шундай спортчиларимиздан бири тақдирланди. Дзюдо бўйича мамлакатимизнинг энг тажрибали ва совриндор спортчиси Гулноза Матниязовага Урганч шаҳридан бир хонали уй совға қилинди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро спорт ареналарида юртимиз шарафини улуғлаётган спортчи қиз 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Гулнозанинг маҳоратини эътироф этиб, унга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан бир хонали уйнинг калитини топширди.

Ўз навбатида Гулноза Матниязова сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларга миннатдорлик билдирар экан, бунга жавобан янги-янги марраларни забт этиш, шунинг баробарида давлатимиз байроғини кўкларга кўтаришга астойдил ҳаракат қилишини айтди.

Айтиш жоизки, бу Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги олдидан юртимизнинг номдор дзюдочиси учун кутилмаган, ўзига хос совға бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер