Хоразмда қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган гуруҳ қўлга тушди

14:40 30 Июль 2025 Жамият
254 0

Хоразм вилояти Урганч туманида қўлбола ароқ ишлаб чиқарилган яширин цех фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ИИБ, Божхона ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Ю., Ф.Ю ва бошқалар Урганч тумани, «Бахшилар» маҳалласи ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганликлари аниқланган.

Ушбу яширин цехдан 1 050 литр спирт, 1 595 дона қўлбола алкоголли ичимликлар, 71 500 дона қалбаки «ҚР код» маркировка, 45 600 дона ҳимоя лентаси, 17 000 дона турли ёрлиқлар, 2 500 дона қалбаки акциз марка ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер