Хоразмда мева экспорти ҳажми ортмоқда

16:49 14 Сентябр 2023 Жамият
399 0

Фото: “Халқ сўзи”

Хоразм вилоятида кейинги беш йилда боғдорчилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 3,7 минг тоннадан 33 минг тоннага ошди. Бу соҳада амалга оширилаётган янги лойиҳаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, боғдорчиликда интенсив технология ва замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланилганининг амалий натижасидир.

2017-йилда вилоятда 12311 гектар боғ мавжуд бўлган бўлса, пахта майдонларини қисқартириш эвазига 2022 йилга келиб боғ майдони 15404 гектарга етди. Биргина Урганч туманида кейинги 3 йилда Туркия технологияси асосида 700 гектар янги боғлар ташкил қилинди.

— Ўтган йили туманимизда 7 млн. 600 минг долларлик мева экспорт қилинди, — дейди Республика қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Урганч тумани лойиҳа офиси раҳбари Жасур Машарипов. — Айни кунда фермер хўжаликларида етиштирилган сархил мевалар асосан қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Ҳудудда агрологистика тармоғининг изчил ривожланиши бу жараёнда боғбонларга жуда қўл келмоқда. Бу йил мева экспорти ҳажмини 10 млн. долларга етказишни мўлжаллаяпмиз.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи .

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер