Хоразмда ҳудудий саноат ярмаркаси иш бошлади

22:21 08 Сентябр 2022 Жамият
725 0

Фото: Халқ сўзи

Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Ярмарканинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этиб, кўргазма павильонларидан жой олган маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.

— Саноат ярмаркасида Республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда, шунингдек Эрон, Туркия давлатларидан ташриф буюрган тадбиркорлар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда, — дейди Хоразм вилояти ҳокимлигининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири Зафар Аҳмедов. — Кўргазма павильонидан жой олган инновацион ишланмалар асосида тайёрланган янги турдаги маҳсулотлар ҳамда импорт ўрнини босувчи буюмлар қатнашчиларнинг диққат эътиборини тортмоқда. Ярмарка эртага ўз ишини давом эттиради.

Одилбек Одамбоев,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер