Хоразмда аёл уч нафар фарзандига ёқиб юбориш билан таҳдид қилди
Фото: Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди.
Мазкур ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди.
Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир, дейди Болалар омбудсмани.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг