Хоразм вилояти пахта тайёрлаш бўйича шартнома мажбуриятини бажарди
Хоразм вилояти пахтакорлари 258 минг 200 тоннадан ортиқ улкан хирмон бунёд этиб, пахта тайёрлаш бўйича шартнома мажбуриятини бажардилар. Вилоятнинг пахтачиликда кластер тизими тўлиқ жорий этилгани, пахта етиштирувчи фермерларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани эришилган ютуқларнинг асосий омили бўлди.
Жорий йилда 1538 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 82 минг гектардан зиёд майдонда ғўзанинг «Хоразм-150», «Хоразм-127», «Султон», «Бухоро-102», «С-8294» навлари экилиб, замонавий агротехнологиялар асосида парваришланди. Ҳосилни қисқа муддатларда, сифатли ҳолда йиғиштириб олиш учун теримга 107 минг нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган фуқаролар ихтиёрий тарзда жалб этилди. Вилоятнинг 11 та туманида ташкил қилинган пахта-тўқимачилик кластерлари теримчиларни ва илғор фермерларни рағбатлантириш мақсадида қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари тарқатилди.
Одилбек Одамбоев,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг