Хонободда жанговар қирувчи самолётлар иштирокида ўқув машғулоти бўлиб ўтди (Фоторепортаж)

15:16 20 Сентябр 2018 Жамият
6261 0
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда амалий парвоз машқлари ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Само лочинлари Хонобод қўрғончасида жойлашган ҳарбий аэродромда СУ-25, СУ-27 ва МИГ-29 жанговар қирувчи самолётлари ёрдамида кундузги ва тунги машқларни бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Охирги йилларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларини янада такомиллаштириш, ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация ҳамкорлигидаги дала-ўқув машғулотларини реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича самарали ишлар қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳар бир амалий машқларга киришишдан олдин учувчилар ўша машқни парвоз қилиши кўзда тутилган ҳудуднинг 3D форматидаги электрон тасвирда замонавий симуляция тренажёрлари ёрдамида машқ қилишади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маҳоратли ва тажрибали ҳарбий учувчилар самода турли усулларни қўллаб, ердаги берилган нишонларни яксон қилди. Жанговар қирувчи самолётлар қўниш йўлагига кирганда, маълум муддатдан кейин улар орқасидан парашют очилиб, учиш аппаратлари тўхташини секинлаштиришга ёрдам беради. Ҳарбий учувчилар буни “тормозлаш парашюти” деб аташади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари шахсий таркиби қўшин ва моддий воситаларни ҳаво орқали ташиш, ҳаво разведкасини юритиш, муҳим объектларни душманнинг ҳаводан берадиган зарбасидан ҳимоя этиш, самодан туриб душманнинг авиация ва қуруқликдаги қўшинларини яксон қилиш, давлат ва ҳарбий-бошқарув тизими, фронт орти ва ҳарбий-иқтисодий қудратга молик объектларни, транспорт коммуникацияларини авиацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни бажаради.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур машғулотларда ҳам маҳоратли учувчилар амалий кўникмасини мустаҳкамлаб, миллий армиямиз жанговар шайлиги ва қудратини оширишга, само сарҳадларимиз мусаффолигини таъминлашга доим жанговар шай эканлигини исботлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер