Хизмат текшируви: «Чор Бакр» мажмуасининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн аукционга қўйилган
Ижтимоий тармоқларда «Чор Бакр» мажмуидаги ер аукцион савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон қилинган маълумотлар юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 17 январдаги Бухоро вилоятида Хизмат текшируви ўтказиши натижасида Бухоро тумани "Шергирон" МФЙ ҳудудида жойлашган давлат муҳофазасига олинган «Чор Бакр» (мажмуаси) маданий мерос объектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн аукционга қўйилганлиги аниқланди.
Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2022 йил 7 январь куни (03-м/21-сонли) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига йўлланган мурожаат хатига кўра «Чор Бакр» мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.
Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасига 2022 йил 12 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорнинг 63-бандига асосан маданий мерос объектининг қўриқланадиган тегралари ҳудудидан танланган ер участкалари Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасига юборилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси 2022 йил 10 январь куни (03-м/25-сонли) Бухоро тумани ҳокимига, «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйилган 6 та ер участкаларини аукциондан чиқаришда ҳамда «Чор Бакр» мажмуасининг муҳофаза теграларида тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида унинг муҳофаза теграларида барча турдаги янгидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда олиб борилиши юзасидан мурожаат йўллаган.
Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан 2021 йил 6 январь куни Бухоро тумани Неригон маҳалла фуқаролар йиғини раисини 1972 йилда имзоланган Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Умумжаҳон мероси қўмитасининг тегишли қарорларининг талабларига кўра, номзоднома объектлар рўйхатига киритилган ёдгорликлар ҳам ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сингари муҳофазага олиниши шартлиги белгилаб қўйилганлигини ҳамда «Чор Бакр» мажмуаси ва унинг муҳофаза ҳудудида ҳамда маданий мерос объектлари ва уларнинг теграларида тегишли рухсатномаларни олмасдан ер қазиш, ер тузиш, бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш ишларини амалга оширилган тақдирда амалдаги қонун талабларига биноан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Ушбу мажмуа ЮНEСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш мутахассислар иштирокида, илғор ва юқори технологик ускуналардан фойдаланган холда номзодлик ҳужжатлари тайёрланиб, белгиланган тартибда ЮНEСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган.
Ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан XVI-XX асрларга мансуб бўлган ушбу тарихий ёдгорликнинг муҳофаза қилинадиган тегралар ҳудудидан ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида 6 та ҳар бири 0,018 га. дан иборат ер участкалари берилиши амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда электрон онлайн аукцион орқали сотувга қўйилганлигини инобатга олиниб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органи идораларига юборилган.
Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилади" дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг