Хивада тарихий фильм яратилмоқда
Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига бағишланган “Хива лангари” тарихий фильмини суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Айни вақтда Хивадаги Ичан қалъа мажмуасининг Куня-арк саройида Паҳлавон Маҳмуд ўз отасидан пўстиндўзлик ва телпакдўзлик ҳунарини ўрганиши жараёни тасвирга олинмоқда.
Бадиий фильмда Хоразм воҳасининг ўзига хос қадимий урф-одатлари билан бирга ўша даврга хос миллий кийим-кечаклар, қурол-аслаҳалар базаси акс эттирилади. Паҳлавон Маҳмуд ҳаётини ифодалаш орқали минг асрлардан буён ўз тарихини сақлаб қола олган кўҳна Хива билан боғлиқ миллий ва қадимий обидалар, юрт бағрида етишиб чиққан файласуфлар ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмнинг постановкачи режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов, постановкачи оператор Ҳабибулла Ҳасанов, рассом Ниғмат Жўраев ҳамкорликда иш олиб бораяптилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг