Хитойга мош экспорт қилувчи ўзбек корхоналари сони 65 тага етди

15:21 16 Октябр 2021 Иқтисодиёт
966 0

Illyustrativ foto

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Экспортга кўмаклашиш бўлими маълумотларига кўра, шу кунларда Хитой Халқ Республикасига мош экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг сони 10 тага кўпайиб, эндиликда жами 65 та экспортёр корхоналар мазкур давлатга мош экспорт қилишлари мумкин.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва ХХР Бош божхона бошқармаси ўртасида «Ўзбекистондан Хитойга мош экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари тўғрисида»ги баённома имзоланган бўлиб, мазкур Баённоманинг имзоланиши ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан Хитойга мош экспортини янада оширишга янги имкониятлар эшикларини очиб берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинаётган маҳсулотлар санитария-гигиена меъёрларига, фитосанитария қоидаларига ва Баённомада назарда тутилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.

Маълумот учун, сўнгги икки йилда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўзбек мош экспортининг ҳажми уч бараварга кўпайиб, 2019 йилдаги 28 минг тоннадан 2020 йилда 75 минг тоннагача оширилди. Шу билан бирга, Хитой импорт қиладиган ушбу маҳсулот умумий ҳажмида Ўзбекистоннинг улуши 26 фоиздан 36,5 фоизга ошди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер