Хитойда қирувчи самолёт машғулотлар пайтида қулаб тушди
Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг J-15 қирувчи самолёти ўқув машғулотлари пайтида қулаб тушди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.
Маълум қилинишича, авиатехника кеча, 15 март куни Жанубий Хитой денгизига ёндош ҳудуд — Хайнан провинциясидаги очиқ майдонга қулаб тушган. Қулашдан олдин катапульта қилишга муваффақ бўлган учувчи омон қолган.
ХХР ҳарбий-денгиз кучлари ҳалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни ташкил қилмоқда. Ҳалокат сабаблари бўйича тергов бошланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг