Хитойда ўтган бир суткада коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмади

21:20 29 Май 2020 Дунё
716 0

Фото: РИА Новости

Хитойда 28 май куни коронавирусга чалиниш бўйича бирорта ҳам ҳолат аниқланмади, дея хабар берди Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси.

27 май куни Хитойда 2 кишига COVID-19 ташхиси қўйилганди.

Бу Хитойда бир ҳафта ичида иккинчи марта сутка давомида коронавирусга чалиниш бўйича бирорта ҳолат қайд этилмаганидир, беморларнинг 3 нафари соғайди.

Чин юртида ҳозиргача 82 995 киши коронавирусни юқтириб олган ва уларнинг 4634 таси вафот этган. 78 291 киши ушбу касалликдан бутунлай соғайган бўлиб, айни пайтда касалхоналарда 70 нафар бемор даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер