Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 3136 нафарга етди

07:27 10 Март 2020 Дунё
1222 0

Рейтерс

Хитойда янги коронавирус юқтириб олганлар сони 80754 нафарга етди, улардан 3136 нафари ҳаётда кўз юмди. Қарийб 60 фоиз бемор эса тузалиб кетган ва уларга шифохонадан рухсат берилган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб РИА Новости хабар берди.

“Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси 31 та провинциядан янги типдаги коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 80754 та тасдиқланган ҳолатга оид маълумот келиб тушди, жумладан, 17721 киши касал(улардан 4794 нафарининг аҳволи оғир), 59897 кишига шифохонадан рухсат берилган, 3136 нафари ҳаётдан кўз юмган”, — дейилади давлат қўмитаси хабарида.

Охирги суткада бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириш билан боғлиқ 19 та ҳолат аниқланган бўлса, 1297 инсон соғайиб кетган, 17 нафари вафот этган(ҳаммаси Хубэй провинциясида), коронавирус юқтириб олишда гумон қилинган 36 та ҳолат рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер