Хитойда коронавирус инфекциясига қарши дорини ишлаб чиқаришга расман рухсат берилди
Хитойдаги энг йирик Zhejiang Hisun Pharmaceutical фармацевтика компанияси Covid-19 коронавируси инфекциясига қарши потенциал дори воситаси — “Фавипиравир” (Favipiravir) вирусга қарши воситасини сотишни бошлаш учун ҳукуматдан рухсат олди.
Reuters манбасининг маълум қилишича, препарат сотувда пайдо бўлиши билан, компания ушбу воситанинг клиник синовларини давом эттириши шарт.
“Фавипиравир”нинг дастлабки клиник синовларида 70 киши иштирок этган эди ва унда ушбу дори воситаси “нисбатан кўринарли самарадорлик”ка эга эканлиги маълум бўлди, деб хабар берди Хитой илм-фан ва техника вазирлиги.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус 11 февраль куни Covid-19 коронавируси инфекциясидан вакцина ишлаб чиқишга қарийб бир ярим йил вақт кетишини билдирган.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирусдан 1600дан зиёд инсон вафот этган. 16 февраль кунида биринчи ўлим ҳолати Тайванда рўйхатга олинган, деб ёзади Медуза.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг