Хитойда Ипак йўлидаги археология ва маданий меросни сақлаш халқаро симпозиуми бўлиб ўтди
Самарқанд археология институти директори Мўминхон Саидов 29 август – 1-центабр кунлари Циан шаҳрида (ХХР) Шимоли-ғарбий университет томонидан ташкил этилган Ипак йўлидаги археология ва маданий меросни сақлаш халқаро симпозиумида иштирок этди.
Анжуман доирасида ўзбекистонлик олим Ипак йўли археологик тармоқларининг очилиш маросимида юртимиз номидан қатнашиб, “Ўзбекистон археологик харитаси: муаммо ва истиқболлар” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маърузада кўтарилган долзарб масалалар илмий жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг