Хитой темир йўл орқали Европа ва Марказий Осиё билан савдо ҳажмини оширмоқда

15:47 09 Август 2020 Дунё
1297 0

Хитойнинг етакчи "Жэньминь Жибао" газетасининг интернет-саҳифасида маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Хоргос назорат-ўтказиш пункти (БСП) орқали (Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Хитойнинг Шимоли-ғарбий ҳудуди), “Хитой-Европа” ва “Хитой-Марказий Осиё” йўналиши бўйлаб темир йўлларда ташилган юк ҳажми 1,5 баравардан кўпроққа ортган. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Газетада ёзилишича, 2020 йилнинг январь-июль ойларида Хитойнинг Қозоғистон билан чегара ҳудудида жойлашган «Хоргос» темир йўл ўтказиш пункти орқали 2 минг 240 та поезд 3,3 миллион тонна юкни олиб ўтган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,37 фоиз кўп.

Ушбу даврда Хитойдан кийим-кечак, электроника, электромеханика буюмлари ва кимёвий маҳсулотлар ортилган 1 минг 974 та юк поезди қатновни амалга оширган.

Ушбу назорат пункти орқали темир йўлда Европа ва Марказий Осиёдан бир вақтнинг ўзида Хитойга жами 266 юк поезди кириб келган.

"Улар асосан Германия, Польша, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан пахта толаси, қурилиш материаллари, автомобиллар каби маҳсулотларни олиб келган", — дейилади "Жэньминь Жибао" газетаси маълумотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер