Хитой раҳбари Си Цзиньпин Германия канцлери Олаф Шольц билан қўл бериб кўришмади
Фото: Reuters
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда қўл бериб кўришмади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашди. Германия етакчиси Хитойга бир кунлик ташриф билан келган.
ОАВ хабарларига кўра, мулоқотда Си Цзиньпин Хитой ва Германия дунё тинчлиги учун ҳозирги ўзгариш ва мураккаб даврда кўпроқ ҳамкорлик қилиши кераклигини айтган.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви Хитойда коронавирус бўйича қаттиқ чекловлар жорий этилган шароитда бўлиб ўтган. Хитойлик раҳбари Шольцни ҳимоя ниқобисиз кутиб олган, бироқ ҳамкасби билан қўл бериб кўришмаган.
Аввалроқ Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари Кристоф Хойсген Германия канцлери Олаф Шольцнинг Хитойнинг Россияга бўлган муносабатига таъсир қилиши эҳтимолини баҳолаган эди.
Хойсген Пекиннинг Москвага муносабати ўзгаришини иллюзия деб атади ва бунга фақат G 20 саммитида таъсир ўтказиш мумкинлигини таъкидлади. «Аммо Хитойни Россия майдонидан олиб ташлаш умиди иллюзия», дейди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг