Хитой компаниялари билан навбатдаги 2000 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди
Энергетика вазирлиги Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича “Huaneng renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорциуми билан Ҳамкорлик ҳақида Келишув имзолади.
Мазкур келишувга асосан ушбу компаниялар консорциуми томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар, 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида йилига 5 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг “CEEC ENERGY CHINA” компанияси билан англашув меморандуми имзоланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг