Хитой Халқ Республикаси Раиси Самарқандга келди
Фото: president.uz
14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг