Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин Самарқанддаги туризм объектлари билан танишмоқда

19:16 02 Октябр 2023 Жамият
561 0

Ху Хепин Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида тарихий шаҳарнинг сайёҳлик жойлари – Улуғбек расадхонаси, “Афросиёб музейи” ҳамда “Шоҳи-Зинда” ансамбли билан танишди. Шу билан бирга, меҳмонларга Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамроҳлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ХХР делегациясининг ташрифидан мақсад “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер