Хитой касалликни яширган бўлиши мумкин. ЖССТ янги шубҳаларни ўртага ташлади

00:23 12 Февраль 2021 Дунё
1288 0

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавирус пандемияси бошланиш вақтига шубҳа қилишди. Бу ҳақда "Wall Street Journal" нашри ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, ЖССТ мутахассислари вирус Хитойда 2019 йил декабридан расман эълон қилинганидан олдин тарқалган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг октябрь ойидаёқ 90 киши коронавирусга ўхшаш аломатлар билан касалхоналарга ётқизилган.

Экспертлар гуруҳи аъзолари Хитой ҳукуматини касалликнинг келиб чиқишини аниқ билиш учун ушбу беморларнинг таҳлиллари натижаларини янада чуқурроқ ўрганишга чақиришган.

Олдинроқ, ЖССТ гуруҳи коронавирус илк бор расман қайд этилган Хитойнинг Ухан шаҳрида ҳайвонларда коронавирус манбаини аниқлай олишмаганини маълум қилишган эди.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мутахассиси Лян Ваннаннинг айтишича, тадқиқот давомида кўршапалаклар ва панголинлар орасида "SARS-CoV-2" ўхшаш вируслар топилган, аммо олинган намуналар айнан шу ҳайвонлар ”SARS-CoV-2"нинг асл манбаи эканлигини тахмин қилиш учун кескин фарқ қилган.

Бундан ташқари, ЖССТ экспертлари “Covid-19" одамларга "оралиқ-восита" орқали юқтирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги эҳтимолий фаразларни ҳам илгари суришди. 

"Тадқиқотимизнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, катта эҳтимолий фаразга кўра вирус «оралиқ-восита» орқали одамларга юқтирилган ва бу кейинчалик пандемияга сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, янада пухта ва диққат билан ўрганиш талаб этилади", деган эди ЖССТнинг халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Бен Эмбарек Ухан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер