Хитой АҚШни «технологик терроризмда» айбламоқда

23:54 06 Июль 2022 Дунё
1075 0

Фото: AP

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни Голландиянинг «ASML» ва Япониянинг «Nikon» компанияларига чип ишлаб чиқариш ускуналарини Пекинга сотишига тўсқинлик қилаётгани ҳақидаги хабарлар туфайли Вашингтонни танқид қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» ахборот агентлиги ёзмоқда.

«Чоршанбада кунлик брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян Вашингтон излаётган экспорт чекловларини танқид қилди», дейилади агентлик хабарида.

Шу билан бирга, у бу амалиётни «технологик терроризм» деб атади. Бироқ, у Пекин қандайдир жавоб чораларини режалаштираётганига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ, «Bloomberg» агентлигига маълум қилишича, АҚШ ҳукумати Голландия ҳукуматини "ASML" компаниясини Хитойга чиплар ишлаб чиқариш тизимларидан бирини сотишни тақиқлашга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Ушбу қурилма гарчи энг замонавийси бўлмаса-да, ундан автомобиллар, телефонлар, компьютерлар ва роботлар учун микросхемаларни ишлаб чиқаришда фаол фойдаланилади.

Шунингдек, манбаларга кўра, Қўшма Штатлар худди шу технологияни Хитой томонига ўтказишни тўхтатиш учун Японияга босим ҳам ўтказмоқчи.

Манбада таъкидлашича, агар АҚШ ўз мақсадларига эриша олса, бу Вашингтоннинг Хитойга энг илғор технологияларни ўтказишга жорий қилган мораторий доирасини кенгайтирган бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер