Ханчжоу — 2022: Бекзод Абдураҳмонов ва Ҳасанбой Раҳимов чорак финалда
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам беллашувларни бошлашди.
Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) баҳрайнлик Магомедрасул Аслуевни, Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) эса жанубий кореялик Йиехюн Жунгни биринчи даврада мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди.
Афсуски, илк босқичидаёқ эронлик Можтаба Голеиж билан рўбарў келган Магомед Ибрагимов (-97 кг) имкониятни бой берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг