Халқаро веб-форумда элликдан ортиқ долзарб маърузалар режалаштирилган

14:15 12 Август 2020 Сиёсат
898 0

“Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Самарқанд веб-форумининг 2 кунлик дастурида 50 дан ортиқ маъруза режалаштирилган бўлиб, 15 мамлакатдан 40 халқаро маърузачи ва 10 нафар миллий маърузачи сўзга чиқиши кутилмоқда.

Веб-форумнинг 4 та ялпи мажлиси давомида “Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг ривожланиши”, “Ёшлар ҳуқуқлари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари”, “Ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим”, “Тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли: 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакка назар” мавзулари юзасидан мунозаралар бўлиб ўтади.

Иштирокчилар 2017 йил 19 сентябрда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТнинг 72-сессиясида таклиф қилинган халқаро ташаббуслар доирасида ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳасини кўриб чиқадилар. Навқирон авлоднинг ҳозирги замонда дунё миқёсида эътироф этилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган мазкур том маънодаги янги ҳужжат муҳокамаси Самарқанд форумининг асосий воқеаларидан бири ҳисобланади.

Ёшлар салоҳиятини муносиб баҳолаш имконини берадиган ушбу Конвенция келгусида ёш авлод ҳаётига доир кўплаб йўналишлар янада шиддатли ривожланиши учун хизмат қилиши тайин.

Бу ҳақда сўз борганда, парламент тизимида ёшларнинг роли ҳалигача муносиб қадрланмаётганини мисол сифатида келтириш мумкин. Ҳозир дунё миқёсида 30 ёшгача бўлган парламент аъзолари 2,2 фоиздан ҳам озроқни ташкил этиши ҳам буни яққол тасдиқлайди.

Шунга қарамай, парламентларнинг озчиликдан иборат ана шу навқирон аъзолари кўплаб масалалар бўйича ўз қарашларига эга.

Улар мустақил ёндашув асосида зарур қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи ёшлар ишончини қозониб келмоқдалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер