Халқаро ҳамкорлик муносабатлари

08:31 01 Декабрь 2023 Жамият
264 0

Мамлакатимиз кейинги йилларда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришмоқда.

Шунунгдек, замонавий талаблар даражасидаги мутахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан, 2023 йилнинг 28 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Академия ахборот-ресурс маркази, ўқув-моддий техник базаси ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишишди ва ҳамда замонавий таълим жараёнлари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер