Халқаро анжуман Хивада давом этмоқда
Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.
Бугун Хивадаги «Фаровон» меҳмонхонасида анжуманнинг «Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси» мавзусидаги тўртинчи шўъбаси йиғилишида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлар, таниқли уламо ва экспертлар мавзу доирасидаги долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.
Қизғин мулоқотлар, фикр алмашувларга бой тарзда самимий ва ишчанлик руҳида ўтаётган конференция ниҳоясида якуний декларация қабул қилиниши кўзда тутилган.





Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг