Абдуқодир Тошқулов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Маълумот ўрнида, Синдзо Абэ Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳум давлат арбобининг хизматлари катта ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг