«Халқ сўзи» танқидидан сўнг: «Сирдарёдаги ичакузди йўллар» мақоласи бўйича кеча расмий муносабат берилган эди. Бугун эса ушбу йўлда таъмирлаш ишлари бошланди

20:39 23 Февраль 2022 Жамият
1689 0

Фото: "Халқ сўзи"

«Халқ сўзи» сайтида эълон қилинган «Сирдарёдаги ичакузди йўллар» мақоласи юзасидан кеча Сирдарё автомобиль йўллари бош бошқармасининг расмий муносабати берилган эди. Унда мақолада баён қилинган 4К661— «Янгиер шаҳар — Парчаюз қишлоғи» йўлининг абгор аҳволи мутасадди мутахассислар томонидан ўрганилиб, мазкур йўл таъмири 2022 йилда амалга оширилиши белгиланганлиги маълум қилинган эди.

Ховос тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси матбуот хизмати тақдим этган хабар ва фотосуратларга кўра, бугун ушбу йўлнинг 0-5 километрлари қисмида таъмирлаш тезкорлик билан бошлаб юборилибди.

Фото: "Халқ сўзи"

Ўз навбатида, Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармасининг танқидий-таҳлилий чиқишга ўз вақтида эътибор қаратгани ва мақолада кўрсатилган нуқсонларни тезкорлик билан бартараф этишга киришганини алоҳида қайд этиш жоиз. Қолаверса, ОАВда кўтариб чиқилган муаммоларни ҳал қилишга ана шундай масъулият билан ёндашиш замирида халқ ва юрт манфаати устуворлигини таъминлашдек эзгу ва ягона мақсад мужассамдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер