«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида қандай мақолалар чоп этилмоқда?
1. Бектемир туманида мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшувчи қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда? Ушбу саволга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари билан танишиш жараёнига оид мақолада батафсил жавоб олиш мумкин.
2. «Ўзстандарт» агентлиги директорига парламент сўрови. Ҳокимларнинг қисқараётган ваколати. Ўз девонига эга бўлаётган маҳаллий Кенгашлар. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида шундай масалалар кўриб чиқилди. Улар ҳақида тўлиқ маълумот олишни истасангиз «Халқ манфаати, аҳоли эҳтиёжи ҳуқуқий ҳужжатларда акс этмоқда» сарлавҳали мақолани ўқишни тавсия этамиз.
3. Эрталабдан кечгача нима ишни режалаштиряпмизу, нималарга эришяпмиз? 240 кунлик муддатни нималарга сарфладик? «Бугунги кун зиёлилари қандай бўлишлари ва нималар қилиши керак?» мақоласи сизни мулоҳаза юритишга чорлайди.
4. Бугун «трансформация» деган сўзга кўп дуч келяпмиз. У нима ва банкларни трансформация қилиш бизга нима беради? «Пандемия шароитида банк тизими трансформация мезонларининг муҳим жиҳатлари хусусида» мақоласида шулар хусусида фикр юритилади.
5. «Тараққиётнинг янги довонлари» сарлавҳали мақолада Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридаги белгиланган вазифалар баробарида, математика, илм-фан соҳаси ҳақида қизиқарли фикрлар билдирилган.
6. «Шелтерлар» қандай муассаса ва уларнинг вазифалари нималардан иборат? Бунга «Тизим мавжуд, аммо амалда иш рисоладагидек эмас» сарлавҳали мақоладан жавоб олишингиз мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг