Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳокимлар мурожаат йўлламоқда

11:21 14 Декабрь 2021 Жамият
686 0

Бугун мамлакатимизда барча соҳалардаги амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ давлат идораларига эмас давлат органларининг халқимизга хизмат қилиши лозимлиги тамойили асосида олиб борилаётганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда. Зеро, ушбу ислоҳотлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш билан бирга аҳолида мамлакатимизда жадаллик билан кетаётган ислоҳотларга ишонч ҳиссини уйғотади ва уларни ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этишга ундайди.

Самарқанд вилоятининг барча ҳудудида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессиялари ҳам ушбу тамойиллар асосида ўтмоқда. Уларда туман (шаҳар) ҳокимларининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2022 йилги истиқболли режалар ҳақида мурожаатлари тингланяпти.

Ёшлар марказида Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Ф. Тошев ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Ўроқов, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, жамоатчилиги вакиллари, бўлим ва бошқармалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Сессияда шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида Самарқанд шаҳри аҳолисига мурожаат қилди.

Мурожаатда шаҳарда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, шаҳарда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Мурожаат давомида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суратлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши сингари масалалар хусусида ҳам сўз борди.

Шунингдек, ҳудудни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, маҳаллабай» ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов ҳудудда «темир дафтар»га киритилган 6315 та оиладан 600 та оила, «аёллар дафтари»даги 7269 нафар хотин-қизлардан 23 нафари, «ёшлар дафтар»га киритилган 8228 минг нафар ёшдан 345 нафари қолаётганига урғу берди.

Ҳоким мурожаатида келгуси йилда 5 та туман ташкил этилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри «миллионлик шаҳар»га айлантириш режаси ҳақида ҳам ахборот берди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер