«Халқ банки»нинг Наманган филиалида фирибгарлик содир бўлди
«Халқ банки»нинг Наманган вилояти минтақавий маркази ёлланма ходими банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банк ҳисобидаги 9,5 млрд сўм миқдордаги маблағларни ўзлаштириб олди. Бу ҳақда банкнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг апрель ойида содир бўлган. Ноқонуний ҳолат банкнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилинган.
Ҳозирда ушбу ишга алоқадор бўлган шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг