Халифа университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

12:15 29 Октябр 2019 Жамият
1070 0

Тошкент давлат техника университети делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жойлашган Халифа университетига ташриф буюрди.

Халифа университети ижрочи вице-президенти Ариф Султан Ал Хаммади, вице-президент Аҳмед Ал Шоайби билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликда иқтисодиёт тармоқлари учун зарур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида 2020 йилнинг январь — май ойларида Халифа университетига Тошкент давлат техника университетининг энергетика соҳаси бўйича бир гуруҳ иқтидорли талабаларини ўқишга ҳамда илмий ходимларни илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш учун жўнатишга келишилди.

Яқин келажакда босқичма-босқич қўшма таълим дастурлари асосида икки томонлама диплом бериш бўйича бакалавриат (2+2) ва магистратура (1+1)да талабаларнинг таълим олишини ташкил этиш кўзда тутилган.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер