Кенияда коронавирусдан илк марта ҳукумат амалдори вафот этди
Руанда Марказий банки бош иқтисодчиси Томас Кигабо Covid-19 асоратлари туфайли Кения пойтахти Найробидаги касалхонада вафот этди.
Кигабо 10 йилдан ортиқ вақт давомида Марказий банкда бош иқтисодчи бўлган. Шунингдек, у университетда ўқитувчи ва нотиқлик ҳам қилган.
У мамлакатда Covid-19 дан вафот этган биринчи юқори мартабали ҳукумат амалдори.
Руанда шу пайтгача коронавирусдан 133 киши вафот этди, 10 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг