Келгуси ҳафтада об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

18:37 08 Февраль 2025 Жамият
511 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

«Ўзгидромет» 10-12 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда 5-10 даража совуқ, 11-12 февралда 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12 февралда 2-7 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10 февралда 5-10 даража совуқ, 11-12 февралда 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 11-12 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 февралда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, 11-12 февралда 0-5 даража совуқ, кундузи 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12 февралда 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, кундузи 10 февралда 2-7 даража илиқ, 11-12 февралда 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, 11-12 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер