Келгуси етти йилда Сурхондарёда 1,5 мингта кўп қаватли уйларда 50 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Бунга барча манбалар ҳисобидан 1 миллиард доллар йўналтирамиз.
Мисол учун, Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида 300 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши натижасида, 12 мингта оила уй-жой билан таъминланади.
Вилоятда 2030 йилгача 4 минг километр ички йўллар таъмирланади ҳамда 35 та кўприклар янгидан қурилади”, — деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг