Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз — Шавкат Мирзиёев

15:05 26 Июнь 2023 Иқтисодиёт
598 0

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси режалар ҳақида тўхталмоқда.

“Автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспорти тармоғини янада кенгайтирамиз. Рақамларга эътибор қилинг. 2016 йилга қадар 25 йил ичида Ўзбекистон 25 та самолёт олиб келган. Биргина монопол авиакомпаниямиз бор эди.

Сўнгги йилларда 19 та замонавий самолёт олиб келинди, 5 та хусусий авиакомпания иш бошлади. Натижада, шу йилнинг ўзида авиа-ташувлар сони 2 баробарга кўпайди.

Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.

Бунинг учун:

— ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади;
— “Очиқ осмон” режими барча аэропортларда жорий қилинади (Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон, Қарши, Термиз ва Нукусга “бешинчи ҳаво эркинлиги” берилган)”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер