Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этган Келдиёрова «Катта дубулға» турнири ғолибига айланди
Фото: IJF
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.
Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочимиз финалда ҳам чемпионлик учун кўп вақт сарфламади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи атиги 40 сония ичида таслим этилди.
Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медал ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг