Келаси ҳафта бошида айрим ҳудудларда қор ёғади

13:36 16 Февраль 2025 Жамият
371 0

Фото: “Халқ сўзи”

«Ўзгидромет» 17-19 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 февралда 1-6 даража совуқ, 18-19 февралда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 17-18 февралда 6-11 даража илиқ, 19 февралда 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 18 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 19 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 17 февралда 1-6 даража совуқ, 18-19 февралда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 17-18 февралда 6-11 даража илиқ, 19 февралда 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 17 февралда 8-13 даража илиқ, 18-19 февралда 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17 февралда 12-17 даража илиқ, 18-19 февралда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 17 февралда 6-11 даража илиқ, 18-19 февралда 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, 18-19 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер