Кечаётган ҳаётбахш жараёнлар ва ислоҳотларнинг бош ҳуқуқий асоси

17:09 01 Июль 2022 Жамият
996 0

Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти билан танишиш, лойиҳа юзасидан фикр алмашиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда марказий ва ҳудудий студиялардан прокуратура, Академия, Департамент ва Бюронинг ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Конституциямиз юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган оламшумул ўзгаришларнинг, бугун кечаётган ҳаётбахш жараёнлар ва кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ҳуқуқий асосидир.

Шунингдек, бугунги шиддатли ўзгаришлар, жамиятдаги янгиланишлар, халқаро майдонларда юзага келаётган мураккаб, айни пайтда ўта таҳликали вазиятлар Асосий Комусимизни ҳам замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келгани қайд этилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, мазкур мавзуда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, конституциявий ислоҳотни референдум орқали амалга ошириш халқимизнинг хоҳиш-иродасини тўла ифода этишга, Конституциянинг ҳам ҳақиқий маънода халқчил бўлишига хизмат қилишини айтиб, Конституцияни такомиллаштириш бўйича илгари сурилган ва лойиҳада акс этган таклифларнинг моҳиятини таъсирчан усулда кенг оммага етказиш лозимлигини таъкидладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер