Кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 14 нафар кишида коронавирус аниқланди

10:33 15 Май 2022 Жамият
861 0

2022 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238802 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

— 7 нафари Тошкент вилоятида,

— 7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

— Тошкент вилоятида 3 нафар,

— Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236974 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер