Кеча юртимизда яна 13 нафар кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239059 (+13) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 2 нафари Самарқанд вилоятида,
— 3 нафари Тошкент вилоятида,
— 8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Самарқанд вилоятида 2 нафар,
— Фарғона вилоятида 1 нафар,
— Тошкент шаҳрида 6 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237287 (+9) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг