Кеча юртимизда яна 11 нафар кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 25 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238975 (+11) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 2 нафари Тошкент вилоятида,
— 9 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Тошкент вилоятида 6 нафар,
— Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237195 (+15) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг