Кеча юртимизда 25 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
2022 йил 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237853 (+25) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 1 нафари Андижон вилоятида,
— 9 нафари Тошкент вилоятида,
— 15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Тошкент вилоятида 14 нафар,
— Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235674 (+29) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг