Кеча юртимизда 14 июндан буён энг паст кўрсаткич — 304 нафар кишида коронавирус қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча юртимизда 14 июндан буён энг паст кўрсаткич — 304 нафар кишида касалланиш қайд этилган.
Жорий йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда.
— Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
— 13 нафари Андижон вилоятида;
— 8 нафари Бухоро вилоятида;
— 8 нафари Жиззах вилоятида;
— 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
— 3 нафари Навоий вилоятида;
— 13 нафари Наманган вилоятида;
— 38 нафари Самарқанд вилоятида;
— 11 нафари Сирдарё вилоятида;
— 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
— 27 нафари Фарғона вилоятида;
— 8 нафари Хоразм вилоятида;
— 42 нафари Тошкент вилоятида;
— 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этган. 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг