Кеча Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади
Фото: РБК
14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237281 (+21) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 5 нафар,
- Бухоро вилоятида 1 нафар,
- Самарқанд вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234720 (+51) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг