Кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 9 нафар бемор аниқланди

10:49 25 Март 2022 Жамият
781 0

Фото: Anadolu Agency

24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237542 (+9) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Тошкент вилоятида,
  • 5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 3 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235265 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер