КБС телеканалида намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди

12:55 01 Август 2023 Дунё
510 0

Жанубий Кореянинг етакчи медиа компанияси ҳисобланмиш “Korean Broadcasting System” (КБС) миллий телеканали орқали Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида “Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

1 июль куни эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4.8 фоизини қамраб олган. Бу йил бошидан буён КБС миллий телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлар қамрови бўйича иккинчи рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатли фильм мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Кореянинг “Korean Broadcasting System” (КБС) миллий телеканали ижодкорлари томонидан жорий йилнинг июнь ойида тасвирга олинган эди.

Тасвирга олиш гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлиб, фильмда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумот учун, “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телелойиҳаси КБСнинг энг яхши саёҳат дастури бўлиб, Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта материал кенг ёритиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер