Каттақўрғондаги янги сутни қайта ишлаш цехида 15 киши иш билан таъминланди

14:10 19 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
2371 0

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туманидаги Мирзо Улуғбек номли маҳаллада «Отажон ширинликлари» оилавий корхонаси томонидан сутни қайта ишловчи янги цех ўз фаолиятини бошлади. Ушбу корхонада қатиқ, сметана, творог, қуюлтирилган сут, пишлоқ ва пишлоқ қаламчалари, қаймоқ, бринза ҳамда 36 хил музқаймоқ маҳсулотлари тайёрланади.

— Корхонага Хитойдан 20 турдаги сутни қайта ишлаш ускуналари келтирилди, — дейди корхона раҳбари Камолиддин Санаев. — Бунинг учун 425 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Шундан 125 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўз ҳисобимиздан.

Аҳамиятлиси, янги цехнинг иш бошлаши билан маҳалладаги 15 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер