Касбилик оила туяқуш боқмоқда
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Туяқуш гўшти ўзининг мазали, холестерини кам ва парҳезбоплиги билан ажралиб туради. Саноатда унинг ички ёғи, пати, териси ва ҳаттоки тирноғидан ҳам турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш оммалашган.
Шунга кўра, дунёнинг кўпгина давлатларида туяқуш боқишга қишлоқ хўжалигининг энг даромадли тармоқларидан бири сифатида қаралади. Сўнгги йилларда юртимизда ҳам туяқуш боқишга бўлган қизиқиш ошиб бормоқда.

Касби туманининг Шакаржўй маҳалласида яшовчи Давронқул Ибодов ҳам ўз хонадонида туяқуш боқишни йўлга қўйган.
— Ишни дастлаб 4 бош туяқуш парваришидан бошлаган эдим, — дейди Д. Ибодов. — Уларнинг маҳаллий шароитга мослашиши қийин кечмади. Қолаверса, ўзим ҳам бу ишда бироз тажриба тўпладим. Ҳозир туяқушларим сони 11 бошга етди. Яқин орада юзтага етказмоқчиман.

Бу оила аъзолари туяқушларни кўпайтириб, уларнинг гўшти ва тухумини ички бозорга етказиб бериш, шунингдек, аҳолига туяқуш жўжалари сотишни йўлга қўйишни режалаштирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг